Хоразмда 4 млрдлик давлат харидлари ноқонуний бўлиб чиқди
Бу бўйича вилоятда 75 та ҳолат ўрганилди.

Хоразм вилоятидаги мактабгача ва мактаб таълими, олий таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларидаги давлат буюртмачилари томонидан 2023 йилда “сооператион.уз” ахборот портали орқали 75 та ҳолатда 13 млрд сўмлик 749 та компьютер техникаларини харид қилишда қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мазкур давлат харидлари “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентябрдаги 833-қарори билан тасдиқланган Низом талабларига зид равишда ўтказилганлиги ҳамда компьютер техникалари бозор нархларидан 4,03 млрд сўмга қимматроқ харид қилинганлиги аниқланди.
Ўрганиш якунлари бўйича тўпланган ҳужжатларга асосан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







