Исроил Ғазодаги мактабга ҳужум қилди
Оқибатда 32 киши ҳалок бўлган.

Исроил ҳарбийлари мактабга ҳужум уюштирилганини тасдиқлади. Уларнинг иддао қилишича, бу бинода 7 октябрь куни Исроил жанубидаги аҳоли пунктларига ҳужумда иштирок этган “ҲАМАС” ва “Ислом жиҳоди” террорчилари ҳаракат қилган.
“Ҳужум орқали яқин келажакда терактлар уюштиришга кўмаклашувчи бир гуруҳ террорчилар йўқ қилинди”, — деди ҳарбийлар.
Қўшимча қилинишича, мактабга ҳужумдан олдин тинч аҳолига зарар етказмаслик мақсадида қатор чоралар кўрилган.







