Ўзбекистон

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича шартнома имзоланди

Юк ташиш ҳажми йилига 12-15 миллион тоннага етказилиши айтилмоқда.

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича шартнома имзоланди

 

Бугун Пекинда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

 

Хитойнинг Қашғар шаҳридан Ўзбекистоннинг Андижон шаҳригача бўлган 450 км темир йўл қурилади. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон, хусусан, Андижон учун муҳим бўлган ушбу шартномани имзолаш маросими иштирокчиларига мурожаат қилди.

 

"Бу темир йўл Хитойни минтақамиз билан боғловчи энг қисқа қуруқликдаги йўл бўлади. Келгусида бу йўл мамлакатларимизга истиқболли Трансафғон йўлаги орқали Жанубий Осиё ва Яқин Шарқнинг кенг бозорларига чиқиш имконини беради", — деди давлат раҳбари ўз мурожаатида.

 

Лойиҳанинг натижаси қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

• иқтисодий самара берадиган янги корхоналар ва ўн минглаб иш ўринлари яратилиши;

• ўзаро савдо ҳажми каррасига ошиши;

• саноат кооперацияси кенгайиши, инвестисиявий жозибадорлик ўсиши кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари, тадбиркорлар учун бу юк ташишнинг қулай йўли бўлади. Дастлабки тахминларга кўра, юк ташиш ҳажми йилига 12-15 миллион тоннани ташкил этади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича шартнома имзоланди | Zamon.uz