Андижонда 126 млн сўмлик электр ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Х. автомобилларни ювиш шохобчасини ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча уланиб, жами 126 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







