“Loong Air” компанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўймоқда
Илк рейс июнь ойининг иккинчи ярмидан бошланади.

Хитойнинг “Loong Air” авиакомпанияси июнь ойининг иккинчи ярмида Сиандан Самарқандга янги ҳаво йўналишини очишни режалаштирмоқда.
Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳаво қатновларини кўпайтириш нияти “Uzbekistan Airports” раҳбарияти ва авиакомпания вакиллари ўртасидаги учрашувда маълум қилинди. Шунингдек, музокаралар чоғида икки давлат ўртасида юк ташишни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, бугунги кунда“Loong Air” авиакомпанияси ҳафтасига уч мартадан Ченгду - Тошкент ва Сиань- Тошкент йўналишларида мунтазам йўловчи қатновларини муваффақиятли амалга оширмоқда.
“Loong Air” - бош қароргоҳи Ханчжоуда жойлашган Хитой авиакомпанияси бўлиб, йўловчи ва юк ташиш хизматларини кўрсатади.







