Ўзбекистон илк марта Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди
Бу Ўзбекистоннинг глобал меҳнат сиёсатида фаол иштирок этишига янги имкониятларни очади.

Женева шаҳрида давом этаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 112-сессияси доирасида бўлиб ўтган Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайловларда Европа ҳудудидан энг кўп овоз тўплаб Ўзбекистон тарихда илк маротаба Кенгаш аъзолигига сайланди.
Бу ўз ўрнида Ўзбекистоннинг глобал меҳнат сиёсатида фаол иштирок этишига, Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қабул қилинаётган қарорларда, меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш юзасидан янги таклиф ва ғояларнинг ишлаб чиқилишида бевосита Ўзбекистонинг ҳам фаол иштирок этишига янги имкониятларни очади.







