Президент Тошкентнинг иккита туманига ташриф буюради
Давлат раҳбари бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Бугун, 7 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, президент жамоат хавфсизлиги ва спорт соҳаларидаги янги объектлар ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.







