Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, ЙТҲга учради
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи вафот этган.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Lacetti дарахтга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Ҳолат бугун, 7 июнь куни 13:30 ларда Яшнобод тумани Элбек кўчасида содир бўлган. Унда 26 ёшли ҳайдовчи Б.T. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.







