Ёз фаслида кўзларни қандай ҳимоя қилиш керак?
Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Ёзда кўз нурининг хиралашишига таъсир қилувчи омиллар кўп. Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов қайноқ фаслда уларни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш бўйича бир неча тавсиялар билан ўртоқлашди.
Қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнаклар. Ультрабинафша нурларидан ҳимояловчи кўзойнаклар танланг. Бу кўзларингизни қуёшнинг зарарли нурларидан асрайди. Кенг шляпа ёхуд бош кийимлар ҳам уларни зарарли таъсирлардан сақлайди.
Кўзларнинг дам олишини таъминлаш. Узоқ вақт қуёш ёки ёруғ муҳитда бўлганда, кўзларни дам олдириш учун мунтазам танаффус қилинг.
Доимий равишда экранлар (компьютер, телефон, гаджет) олдида ўтиришдан сақланинг. Халқаро амалиётда экранларнинг зарарли таъсиридан фойдаланишда "20-20-20" қоидаси тавсия қилинади: ҳар 20 дақиқада 20 сония давомида 20 фут (6 метр) узоқликка қаранг.
Гигиена ва кўз парвариши. Қўлларни мунтазам ювиш ва юзга тегмасликка ҳаракат қилиш орқали кўзларни инфекциялардан ҳимоя қилинг. Шунингдек, уларни тез-тез намлантириб туринг.
Соғлом овқатланиш. Кўзлар соғлиғи учун фойдали витамин ва антиоксидантлар, масалан, А, C, Е витамини, ёғ кислоталарини ўз ичига олган озиқ-овқатлар истеъмол қилинг. Сабзи, исмалоқ, балиқ ва цитрус мевалар яхши манба ҳисобланади.
Етарли даражада суюқлик ичинг. Ёз фаслида кўпроқ сув ичиш кўзларни қуриб қолишдан асрайди.
Қуёшнинг энг кучли таъсирларидан сақланиш. Қуёш нури энг кучли бўлган 10:00 дан 16:00 гача бўлган вақтда очиқ ҳавода кўп вақт ўтказмасликка ҳаракат қилинг.
Бу чоралар кўзларингизни ёз фаслида хавфсиз ва соғлом сақлашга ёрдам беради. Агар уларда бирор ноқулайлик ёки хиралашишни сезсангиз, офтальмологга мурожаат қилинг.







