Чирчиқдаги тиббиёт марказида бош шифокор ўринбосари ходимини беҳаё сўзлар билан ҳақоратлади
Ҳолат юзасидан ССВ расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Низом Абдуллаев деонтология ва тиббий этика қоидаларига зид равишда тиббиёт ходимини куракдан турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётгани айтилган видеолавҳа тарқалди.
Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 7 июнь куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг эрталабки ҳисобот йиғилиши вақтида кузатилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат атрофлича ўрганилмоқда.
Унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши билдирилган.







