Жиззахдаги паркда бола аттракциондан йиқилиб тушди
Ҳолат бўйича вилоят ФВБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Жиззах шаҳридаги Ўрда истироҳат боғида номаълум шахс ҳаракатдаги аттракциондан йиқилиб тушгани акс этган видео тарқалди.
Қайд этилишича, жорий йил 1 июнь куни соат 20:00 атрофида Пахтакор туманида яшовчи 2007 йилда туғилган М.Ў. оила аъзолари билан биргаликда Жиззах шаҳрида жойлашган Ўрда экологик истироҳат боғига айланиш учун борган.
Вояга етмаган шахс аттракционда учиш вақтида операторларнинг огоҳлантиришларига қарамасдан, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида аттракцион тўлиқ тўхтамасдан ҳимоя камарини ечиб юбориб, йиқилган.
Бола аттракциондан йиқилиши натижасида ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ва мазкур ҳолат содир бўлган вақтда аттракционда носозликлар бўлмаган.







