Қизларни фоҳишаликка Туркияга жўнатаётган аёл ушланди
Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш очилган.

Тошкент вилоятида одам савдоси билан боғлиқ навбатдаги ҳолатга чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги тўрт нафар аёлни мўмай даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида Тошкент—Истанбул авиарейси орқали Туркия давлатига жўнатаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушлаб қолинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







