Францияда 9 ёшли қиз университетга кирмоқчи
У шу тариқа тарихдаги энг ёш абитуриентга айланди.

Франция таълим вазирлиги маълумотларига кўра, қизалоқ бакалавриат босқичига ўқишга кириш учун Миллий масофавий таълим марказида рўйхатдан ўтган.
Қиз талабага айланиши учун математика, физика ва кимё фанларини ўрганиши керак. Бироқ унинг ёшида француз болалари одатда бошланғич мактабда ўқийди.
Вазирлик қиз кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширса ҳам унинг ёши университетда ўқишга тўсқинлик қилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 13 ёшга тўлмаган бола ўқишга кириш учун ариза топширганди, бироқ унинг аризаси ҳам қаноатлантирилмаган.







