Маҳмуд Муродов Октагон ММА промоушенига қайтди
Сал аввал у UFC билан шартномасини бекор қилганди.

Май ойи бошида Ўзбекистонлик аралаш кураш жангчиси UFC билан шартномасини бекор қилгани маълум бўлганди.
Муродов UFC га ўтишидан аввал айнан Октагон ММАъда жанг қилган.
Спортчи профессионал фаолияти давомида 34 та жанг ўтказган. Унинг ҳисобида 26 та ғалаба ва 8 та мағлубият бор.







