Тошкент вилоятида 14 ёшли бола каналга чўкиб кетди
Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари бошланган.

Маълум қилинишича, 2024 йил 6 июнь куни 16:30 ларда Бекобод туманидан оқиб ўтувчи “Дўстлик” каналида Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшовчи 2010 йилда туғилган C.Т. чўкиб вафот этган.
Олиб борилган қидирув-қутқарув тадбирлари давомида вояга етмаган С.Т. мурдаси каналнинг 150 метр узоқликдаги қисмидан чўкиш аломатлари билан топилган.







