Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди
Мулоқотда Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотлари эътироф этилди.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Кетрин Тай билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг расмий телеграм каналида маълум қилди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни фақатгина статистика – юқори кўрсаткичлар учун эмас, балки эътиборни, аввало, халқ манфаатлари ва фаровонлигига қаратиб, буни давлат сиёсати даражасига кўтарган ҳолда амалга ошираётгани таъкидланди.
“Биз халқаро савдо тизимининг тўлақонли иштирокчисига айланиш ниятидамиз ва Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришда АҚШ кўмагига таянамиз”, деб ёзди Мирзиёева ўз постида.







