Сурхондарёда кетма-кет иккинчи кун зилзила кузатилди
Бу ҳақида ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

11 июнь куни Тошкент вақти билан 09:13 да Тожикистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 68,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 25 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 400 километр жануби-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
-
Шўрчи туманида 2-3 балл,
-
Узун туманида 2 балл,
-
Қумқўрғон туманида 2 балл,
-
Олтинсой туманида 2 балл,
-
Жарқўрғон туманида 2 балл,
-
Денов туманида 2 балл,
-
Бандихон туманида 2 балл.
Тожикистонда 10 июнь куни ҳам содир бўлган зилзила кучи Сурхондарё вилоятининг қатор ҳудудларида сезилганди.







