Ҳайит намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу бўйича маълумот берди.

Ўзбекистонда жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Республиканинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:
Андижон — 05:00
Наманган — 05:00
Фарғона — 05:00
Тошкент ш. — 05:10
Тошкент в. — 05:15
Сирдарё — 05:15
Жиззах — 05:15
Самарқанд — 05:20
Сурхондарё — 05:20
Қашқадарё — 05:25
Навоий — 05:25
Бухоро — 05:30
Хоразм — 05:45
Қорақалпоғистон Рес. — 05:50







