Темирйўл чипта нархлари оширилмоқда
Янги нархлар июль ойидан амалда бўлади.

Йўловчи поездларда қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштиришни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2024 йилнинг 1 июль санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлар — “Насаф”, “Шарқ”, “Ўзбекистон” поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилишини маълум қилди.







