Бухоролик эркак иши юришмагани сабаб танишини пичоқлаб қўйди
Суд ҳукми билан у 13 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Бухорода 44 ёшли эркак танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди.
Аниқланишича, Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи эркак шахсий ишлари юришмаётгани ва турмуш ўртоғи билан муносабатлари бузилишига гўёки танишини айбдор деб ҳисоблаб, келгусида ундан қасд олишни режалаштирган.
Жорий йилнинг 26 январь кунидан 27 январь кунига ўтар кечаси тахминан 02:30 атрофида эркак танишининг хонадонига боради ва ошхона пичоғи билан жабрланувчининг танасига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиради.
Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судида кўриб чиқилган жиноят иши ниҳоясида айбланувчига суд ҳукми ўқилди.
Унга кўра, эркак ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди ва унга шу модда билан 13 йил озодликдан маҳрум қилинди.







