Ўзбекистон

Ҳаж зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бу ҳақида ДХХ хабар берди.

Ҳаж зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда пойтахтнинг Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилди.

 

Унда, 1966 ва 1968 йилларда туғилган ака-ука ўзаро тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 нафар фуқаронинг Саудия Арабистонига Ҳаж сафарига боришлари учун талаб этиладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва уларни зиёратга юбориш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга Тошкент шаҳридаги сайёҳлик фирмасининг муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун 2 маротаба судланган ижрочи директори алоқадор эканлиги маълум бўлди.

 

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги сайёҳлик фирмаси ходими мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқарони алдов йўли билан ишончига кириб, уни ва онасини жорий Ҳаж мавсумида муборак сафарга юбориш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағидан 7 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди. Шунингдек, у мазкур ноқонуний ишни сайёҳлик фирмаси раҳбари билан келишган ҳолда амалга оширганлиги аниқланди.

 

Фарғона вилоятининг Бағдод туманида яшовчи шахс ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни 8700 АҚШ доллари эвазига Ҳаж зиёратига жўнатишини айтиб, Бувайда туманида истиқомат қилувчи фуқаро ва унинг онасини ҳожи мақомини олишлари учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 17 400 АҚШ доллари талаб қилади. Лекин, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

 

Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари эса Қўштепа туманида яшовчи фуқарони ҳаж амалларини бажариши учун Саудия подшоҳлигига юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.