Тошкент ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

Бахтиёр Хайдаров Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
1989 йилда туғилган Б.Хайдаров шу кунга қадар Президент Администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Санжар Таджиев Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
1981 йилда туғилган С.Таджиев бунга қадар Тошкент шаҳар Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, “The Mob” МЧЖда бош директор лавозимида ишлаган.







