Қорақалпоғистонда тўйида тартибсизлик уюштирган куёв қамалди
Унга ва ҳайдовчиларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда тўй кортежида $200 учун пойга ўйнаган 9 та автомобиллар жарима майдончасига қўйилгани ҳамда ушбу автомашиналар ҳайдовчиларига нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан ҳужжатлар йиғиб олиниб, Жиноят ишлари бўйича Нукус судига юборилгани ҳақида хабар берилганди.
Жиноят ишлари бўйича Нукус судида тартибсизликда қатнашган барча автомашиналар ҳайдовчиларига ва куёв болага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.







