Садир Жапаров Ўзбекистонга келиши мумкин
Бу ҳақида Бишкекдаги форумда маълум қилинди.

Кеча, 13 июнь куни Бишкекда Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири ўринбосари Санжар Болотов ушбу муҳим тадбирда иштирок этаётгани учун барча йиғилганларга самимий миннатдорлик билдирди.
“Бугун биз Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари ва имкониятларини муҳокама қилдик. Сизнинг фаоллигингиз ва ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқишингиз умумий муваффақиятимиз гаровидир”, – деди вазир ўринбосари.
Шунингдек, у яқинда, 2-3 май кунлари икки давлат бош вазирлари раислигида ҳукуматлараро комиссиянинг 11-мажлиси бўлиб ўтганини эслатди.







