Ўзбекистон

15 июнь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

15 июнь учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

15 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-21 даража илиқ, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

 

custom img

Ўзбекистонда “Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилмоқда

Платформа иқтисодиётнинг 22 та асосий тармоғи, 85 та соҳа, 14 та ҳудуд ҳамда 208 та туман ва шаҳар кесимида яширин айланмалар хавфини аниқлайди.

custom img

Чирчиқда Бўзсув каналига тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди

Фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган. Сузишни билмагани сабабли у кучли сув оқимида оқиб кетган.

custom img

Журналистларни ўзим учун доимий маслакдош, жонкуяр дўст деб биламан — Президент

Ўзбекистон Президенти матбуот ва ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади.

custom img

Ўзбекистонда қарийб 3 тонна наркотик йўқ қилинди

Шу билан бирга йил охиригача психотроп дорилар электрон рецепт асосида сотилади.

custom img

Тошкентда Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан медиа форуми ташкил этилди

“Медиа ҳафталик” якунлари сарҳисоб қилиниб, фаол иштирокчилар тақдирланди

custom img

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшга етди

Сўнгги 30 йилда ўзбекларнинг умр кўриш давомийлиги 9 йилга узайди.

custom img

Тошкентда ота фарзанди учун 50 минг доллар алимент тўлади

Эътиборлиси, ота фарзанди учун 176 млн сўм алимент белгиланган, бироқ у 50 минг АҚШ доллари миқдорида алимент тўлашга қарор қилган.

custom img

Жиззахда электрдан қарздорлик сабаб автомашина хатланди

Вилоятда коммунал қарздорликлар МИБ орқали ундирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"