Ўзбекистонга олтита тезюрар поезд харид қилинади
Бу бўйича Hyundai Rotem компанияси билан шартнома тузилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси билан олтита тезюрар поезд харид қилиш бўйича 195,7 миллион долларлик шартнома имзолади.
Шунингдек, икки давлат темирйўл операторлари поездларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентга Тошкент ва Хива ўртасида тезюрар поезд қатновини йўлга қўйиш лойиҳаси тақдим этилгани хабар қилинганди.
Хивага 7 соатда етиб бориш мумкин бўлиши кутилмоқда.







