Наманганда бир гуруҳ болалар ўртасида жанжал чиқди
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Поп туманида бир гуруҳ фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 14 июнь куни Поп тумани “Чодакбоши” маҳалласи ҳудудида “Юқори Чодакбоши” маҳалласида яшовчи ва ушбу жойга дам олиш мақсадида келган Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ўртасида низоли вазият юзага келган. Улар ўзаро жанжаллашишган ҳамда бир бирларига тан жароҳати етказишган. Натижада “Юқори Чодакбоши” маҳалласида яшовчи фуқаро А.С ўртача оғир тан жароҳати олган.
Шунингдек, ушбу ҳодисада тан жароҳати олган бошқа фуқароларга нисбатан судга оид тиббий экспертизалар тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 15 июнь куни Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а,б,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







