Фарғонадаги паркда фуқаролар жанжаллашди
Ҳолатга вилоят ИИБ муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 июнь куни Бувайда туманидаги “Мега парк”да вояга етмаган фуқаролар О.М., М.А. ҳамда А.Ш.лар ўзаро гап талашиб, уришиб, жанжаллашган.
Жанжалга вояга етмаган А.Ш.нинг қариндоши Ш.Ш. ҳам аралашган.
Мазкур ҳолат шу жойнинг ўзида ички ишлар органлари ходимлари томонидан бартараф этилиб, юқоридаги шахсларга нисбатан МЖтК нинг 52-, 183-моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва тегишли судловга юборилган.







