Ўзбекистон

Самарқандда ЮНEСКО Бош конференцияси бўлиб ўтади

Тадбир сўнгги қирқ йил ичида илк маротаба Париждаги қароргоҳ сарҳадларидан ташқарида ўтказилади.

Самарқандда ЮНEСКО Бош конференцияси бўлиб ўтади

Кеча, 17 июнь куни Франция пойтахти Парижда ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган агентлиги – ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашди.

 

Томонлар 2025 йил ноябрда сўнгги қирқ йил ичида илк маротаба Париждаги қароргоҳ сарҳадларидан ташқарида — Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНEСКО Бош конференциясининг бўлажак юбилей сессиясига пухта тараддуд кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

 

ЮНEСКОнинг мазкур тарихий анжуманини Ўзбекистонда юқори ташкилотчилик савиясида уюштиришни таъминлаш бўйича тайёргарлик ишлари ва муштарак чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Самарқандда ўтказиладиган Бош конференция давомида ЮНEСКО ваколатлари доирасида янги жаҳоншумул ташаббусларни ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга доир стратегик лойиҳа ва дастурларни такомиллаштириш ва қабул қилиш бўйича келишувларга эришилди.

 

Учрашув илиқ ва дўстона муҳитда ўтиб, унда ЮНEСКО ва Ўзбекистон ўртасидаги кенг кўламли шерикликни янада юқори поғонага олиб чиқишга қатъий тайёрлик руҳи тасдиқланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.