Тошкентда ҳайдовчилар жанжаллашди
Ҳолат бўйича шаҳар ИИББ маълумот берди.

Тошкент шаҳар Бектемир туманида электробус ва енгил машина ҳайдовчилари ўртасида жанжал содир бўлди.
Қайд этилишича, 16 июнь куни соат 15.30 ларда Бектемир туманидаги Ҳусайн Бойқаро шоҳкўчасида 35 ёшли электробус ҳайдовчиси Ш.Ш. ва Nexia-2 ҳайдовчиси Р.И. ҳамда Заз-1102 ҳайдовчиси Ф.З. ўртасида ўзаро жанжал юзага келган.
Дастлабки маълумотга кўра, жанжал автобус бекатда тўхтаган вақтида ортидан юқорида қайд этилган иккита енгил автомашина тўқнашгани сабаб юзага келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.







