Сирдарёда 5 киши машина билан бирга сувга чўкиб кетди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Ижтимоий тармоқда Сирдарёда Nexia-2 носозлиги сабаб кўприкдан каналга тушиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Аниқланишича, 17 июнь куни соат 13:00 ларда Nexia-2 “Жанубий Мирзачўл” каналидаги кўприк устидан ўтаётганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Натижада автомобиль кўприк тўсинларига урилиб, каналга тушиб кетган. Оқибатда автомашинада бўлган ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчилар ҳодиса жойида чўкиб кетишган.
Сирдарё вилояти Фавқулодда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан олиб борилган тезкор қутқарув ишлари давомида “Жанубий Мирзачўл” каналидан ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчиларнинг жасадлари ҳамда автомашина топилиб, сувдан олиб чиқилган.
Ҳозирда Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан автомашинада бўлган 1 нафар йўловчини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.







