Ўзбекистон

Нукусда профилактика инспектори ақли норасо кексанинг уйини ўзлаштириб олди

У, шунингдек, фуқаронинг банк картасидаги пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Нукусда профилактика инспектори ақли норасо кексанинг уйини ўзлаштириб олди

Маълумотларга кўра, профилактика инспектори А.М. ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилувчи кекса ёшдаги О.Е.нинг яқин қариндошлари йўқлиги ва ақли норасолигидан фойдаланиб, унинг мулкларини қўлга киритмоқчи бўлган. Шу мақсадда гўёки Е.О. жамоат жойларида юриш-туриш қоидаларини бузиб юрганлиги тўғрисида 1-сон руҳий-асаб касалликлари шифохонаси раҳбарига билдиришнома ёзиб, мажбуран шифохонага жойлаштириб, уни уйидан чиқариб юборишга ва озодлигини чеклашга эришган.

 

Сўнгра у О.Е.га қарашли тураржойга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ордерни сохталаштириш орқали кадастр идораси ходими Ч.С. кўмагида қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, тураржойни ўзининг номига расмийлаштиришган.

 

Профилактика инспектори А.М. жиноятларини яшириш мақсадида тураржойни турмуш ўртоғи О.Д.га ҳадя шартномаси орқали қайта расмийлаштириб, Е.О.нинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилган.

 

Шунингдек, профилактика инспектори жабрланувчи Е.О.нинг ожизлигидан фойдаланган ҳолда қўлга киритган банк пластик картасидаги пул маблағларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

 

Бундан ташқари, у О.Е.нинг банкдаги омонат ҳисоб-рақамида сақланаётган жуда кўп миқдордаги пулларини банк ходимларини гўёки эгасига бериш учун олаётганлигига ишонтириб, қўлга киритишга эришган.

 

А.М. юқоридаги жиноий ҳаракатлари натижасида қўлга киритган Е.О.нинг жуда кўп миқдордаги омонат пулларига опасининг номига “Lacetti” русумли автомашина харид қилиб, жиноий даромадларини легаллаштирган.

 

Тергов натижасига кўра, профилактика инспектори А.М.га ЖКнинг 206-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 169-моддаси 4-қисми “а” банди, 243-моддалари ҳамда кадастр идораси ходими Ч.С.га ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми ва 28,169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.

 

Бироқ, Нукус шаҳар суди судьяси ҳукмига асосан тергов органи томонидан А.М.га ЖКнинг 169, 228, 243-моддалари билан қўйилган айбловларни асоссиз равишда олиб ташланиб, ЖКнинг 206-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилган ва 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинлаган.

 

Худди шундай, кадастр идораси ходими Ч.С.нинг айбловидан ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми ва 28,169-моддаси 4-қисми “а” банди олиб ташланиб, ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилган.

 

Бундан ташқари, суд ҳукми билан терговда жабрланувчи О.Е.нинг сохта ҳужжатлар асосида бегоналаштирилган тураржойи талон-торож этилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш мақсадида ундирилган 180 млн 50,7 минг сўм пулларни судланувчига қайтариб бериш белгиланган.  

 

Прокуратура органлари томонидан апелляция муддатида иш ҳужжатлари ўрганилиб, мазкур суд ҳукми рўйи-рост асоссиз, адолатсиз ва ноқонуний деб топилиб, суд қарорини бекор қилиш ҳақида протест келтирилган.

 

“Иш апелляция инстанцияда кўрилишида, малакали прокурор иштироки таъминланади”, - дейилади хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Нукусда профилактика инспектори ақли норасо кексанинг уйини ўзлаштириб олди | Zamon.uz