Тошкентда АҚШга ишга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди
У пул эвазига фуқарони айланма йўллан орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Сергели туманларида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. фуқаро Ш.Ш.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали айланма йўллар билан Америка Қўшма Штатларига юбориши эвазига 334 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Сергелида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.Г. фуқаро А.Ю.ни танишлари ёрдамида Польша давлатига ишга юбориши эвазига 550 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







