Навоийда ун қоплари аёлни босиб қолди
Шундан сўнг аёл жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Маълум қилинишича, воқеа 18 июнь куни 9:30 да Навоий шаҳридаги Марказий деҳқон бозорида содир бўлган. Аёл шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва бир кун ўтиб ўзига келган.
Дўконнинг 1997 йилда туғилган эгасига маъмурий жовобгарликка тортиш чоралари қурилмоқда. У савдо қоидаларини бузиб, нотўғри шароитда унларни сақлаганлиги аниқланган. Навоий шаҳар ИИБ, солиқ инспекцияси ва СЭС ходимлари ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмокда.







