Ўзбекистон

Тошкентда 20 ёшли талаба сувда чўкиб, вафот этди

У курсдошлари билан чўмилиш мақсадида каналга борган.

Тошкентда 20 ёшли талаба сувда чўкиб, вафот этди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 3-босқич талабаси сувда чўкиб вафот этди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Zamon.uz'га маълумот берди. 

 

Ҳодиса 19 июнь куни Яккасарой тумани Ю.Ражабий кўчаси бўйлаб оқиб ўтувчи “Бўрижар” каналида содир бўлган. 20 ёшли талаба М.И. соат 12:10 ларда курсдошлари Ф.Ғ. ва Н.С.лар билан биргаликда чўмилиш мақсадида келиб, сувга тушган. Сув оқимининг тезлиги ҳамда совуқлиги оқибатида у сувдан чиқолмасдан чўкиб, оқиб кетган.

 

Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчи ғаввослар гуруҳи томонидан М.И. шу куни соат 15:00 ларда Чилонзор тумани Бешёғоч кўчасида жойлашган “Тошкент Гидроэлектрстанциялари” “Буржар” 4-ГЕС ҳудудидан аниқланиб, вафот этган ҳолатда олиб чиқилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда 20 ёшли талаба сувда чўкиб, вафот этди | Zamon.uz