Ўзбекистон

Фарғонада алиментдан 10 йиллик қарздор ота ушланди

Унга 2022 йилнинг январь ойида қидирув эълон қилинганди.

Фарғонада алиментдан 10 йиллик қарздор ота ушланди

Фарғонада 10 йил давомида фарзандига алимент тўлашдан қочиб юрган ота қўлга тушди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси хабар берди.

 

Ижро ҳужжатига кўра, Фарғона шаҳрида яшовчи А.Т.дан  икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

 

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор ота алимент тўловларидан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан 2022 йилнинг январь ойида қидирув эълон қилинган.

 

Олиб борилган тезкор қидирув ишларига кўра, қарздор ота 2014 йил февраль ойида Россия давлатига чиқиб кетгани аниқланган.

 

2024 йил июнь ойида Россия давлатидан қайтган қарздор ота Фарғона шаҳридан топилиб, давлат ижрочисига топширилган.

 

“Қарздорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) асосан қонуний чора кўрилмоқда”, дейилади хабарда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғонада алиментдан 10 йиллик қарздор ота ушланди | Zamon.uz