Мўғулистон Президенти Тошкентга келди
Олий мартабали меҳмонни Бош вазир кутиб олди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Тошкент халқаро аэропортида Мўғулистон раҳбари ва унинг рафиқасини Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси билан биргаликда “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан танишди. Мажмуа Мўғулистон делегациясида катта таассурот қолдирди.
Қайд этиш ўринлики, мамлакатга ташриф буюраётган Олий мартабали меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.







