Ўзбекистон

Тиббиёт муассасаси мансабдорлари бюджет маблағини талон-тарож қилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тиббиёт муассасаси мансабдорлари бюджет маблағини талон-тарож қилди

Тиббиёт муассасаси мансабдор шахслари томонидан қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди. Бу ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғлиқни сақлаш тизимида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳаси ижроси юзасидан Ибн Сино номидаги 1-сонли Тошкент шаҳар клиник шифохонасида бюджет маблағларидан фойдаланиш ва тизимдаги коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш масалалари бўйича ўрганиш ўтказилди.

 

Ўрганишда тиббиёт муассасасида бюджет маблағларини ўзлаштириш ва талон-торож қилиш, амалда бажарилмаган ишлар учун ойлик иш ҳақи тўланиши, тиббий жиҳозлардаги камомад, давлат харидлари жараёнлари билан боғлиқ қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

 

Хусусан, ташкилот мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда шифохонада амалда бир қатор лавозимлар мавжуд бўлсада, бошқа фуқаролар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузган ва амалда бирор-бир бажарилмаган иш учун уларга доимий равишда ойлик иш ҳақи тўлаб келинган. Натижада жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

 

Юқоридагиларга кўра, Агентлик тақдим этган ҳужжатлар асосида прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тиббиёт муассасаси мансабдорлари бюджет маблағини талон-тарож қилди | Zamon.uz