Ўзбекистон

Ўзбек тили бўйича миллий сертификат имтиҳонида юқори балл тўплаганларга имтиҳон харажати қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбек тили ва адабиёт фани бўйича миллий сертификат имтиҳонида юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбек тили бўйича миллий сертификат имтиҳонида юқори балл тўплаганларга имтиҳон харажати қоплаб берилади

Қуйидагилар:

 

Ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

 

имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган имтиҳон тизими тасдиқланади.

 

Белгиланишича:

 

Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари 2025 йил 1 январдан бошлаб қоплаб берилади.

 

Агентлик:

 

а) 2024 йил 1 декабрга қадар:

 

давлат хизматини кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини таъминлайди ҳамда Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди;

 

Адлия вазирлиги билан биргаликда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқади, келишиш ва тасдиқлаш учун Рақамли технологиялар вазирлигига киритади;

 

Рақамли технологиялар вазирлиги биргаликда ариза берувчилар тақдим этадиган ҳужжатларнинг автоматик равишда белгиланган мезонларга мос келишини аниқловчи ва маълумотларни сараловчи, шунингдек, ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берувчи хизматни ишга туширади. Шу билан бирга тегишли вазирликлар ва идораларнинг ЯИДХПга уланишини ва ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминлайди;

 

б) 2024 йил 1 декабрдан бошлаб Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ўтказилишини таъминлайди;

 

д) ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларини ташкил этишга ваколатли ташкилотнинг тегишли имтиҳон топшириш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади ҳамда доимий равишда янгилаб боради.

 

Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестри ахборот тизимини яратади ҳамда уни кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш чораларини кўради.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбек тили бўйича миллий сертификат имтиҳонида юқори балл тўплаганларга имтиҳон харажати қоплаб берилади | Zamon.uz