Самарқандда халқаро ёшлар экологик оромгоҳи иш бошлади
Тадбир 30 июнга қадар давом этади.

Жорий йилда Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон экология фаоллари сафига Озарбайжон, Венгрия ва Туркиядан келган иштирокчилар қўшилди.
Ташкилотчилар — “Zamin” халқаро жамоат фонди, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, UNICEF, БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти.
Тадбирдан кўзланган мақсад иқлим ўзгаришига қарши курашда ёшларнинг ролини ёритиш, ёш экологик фаолларга ўз таклиф ва ташаббусларини илгари суриш имкониятини бериш, мазкур ҳудудларда ёшлар экологик ҳаракатининг интеграциялашувига кўмаклашишдан иборат.
Оромгоҳ доирасида семинарлар, халқаро экспертлар билан иқлим кун тартибидаги долзарб мавзулар бўйича мунозаралар бўлиб ўтади, шунингдек, COP-29 кўргазмасида мамлакатлар тақдим этишни режалаштираётган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш, уларда ёш эко-раҳбарлар иштирок этиши масалаларига эътибор қаратилади.







