Ўзбекистон

Ўзбекистонда айрим тоифалар учун жамоат транспорти бепул бўлади

Бу бўйича Қонун лойиҳаси маъқулланди.

Ўзбекистонда айрим тоифалар учун жамоат транспорти бепул бўлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилди.

 

Мазкур қонун лойиҳаси билан бир қатор қонунларга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи, ёлғиз кекса ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг Ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, хотин-қизлар ва болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Хусусан, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари қўшимча нормалар билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли орган этиб белгилаб қўйилмоқда.

 

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда.

 

Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга қилинган ҳомийлик маблағларини солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига қўшиш назарда тутилмоқда.

 

Бундан ташқари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан хотин-қизлар ва болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар, шунингдек, оилалар манфаатларини кўзлаб фуқаролик ва маъмурий судларга аризалар, шикоятлар, даъволар киритилганда давлат божини тўлашдан озод қилиш белгиланмоқда.

 

Мажлисда қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида масъул қўмита томонидан ишчи гуруҳ аъзолари, ҳуқуқшунослар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида бир қатор йиғилишлар, семинарлар ўтказилгани, депутатлар томонидан берилган таклиф ва тавсиялардан келиб чиқиб, қонун лойиҳасининг муқаддима қисми ва бир қатор моддаларига таҳририй тузатишлар киритилгани қайд этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда айрим тоифалар учун жамоат транспорти бепул бўлади | Zamon.uz