Тошкент вилоятида “Майнинг ферма” аниқланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Оҳангарон шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган шахслар аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Аниқланишича, фуқаролар Н.Р., А.Т. ва бошқалар “Умид” ҳамда "Ўнқўрғон" МФЙ ҳудудидаги хонадонларда 19 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларни умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 105,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







