Андижонда чиқиндидан электр ишлаб чиқарилади
Лойиҳа Хўжаобод туманида амалга оширилмоқда.

Андижонда маиший чиқиндилардан олинган газдан электр энергиясини ишлаб чиқариш бошланади. Бу ҳақида вилоят Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, бу лойиҳа Хитойинг “Clean water and blue sky” компанияси томонидан амалга оширилмоқда. У 250 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни йўналтириш режалаштирилмоқда.
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги 30 гектар ер майдонларида ишлаб чиқариш корхоналари жойлашади.







