Ўзбекистонда маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқарилади
Лойиҳа Андижон вилоятида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда маиший чиқиндилардан олинган газдан электр энергиясини ишлаб чиқариш бошланади. Бу ҳақида Андижон вилояти Экология бошқармаси хабар қилди. Президентнинг “2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида шу назарда тутилган.
Андижондаги бу лойиҳа Хитойинг Clean Water and Blue Sky компанияси томонидан амалга оширилмоқда. У 250 миллион долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни йўналтириш режалаштирилмоқда.
Ишлаб чиқариш Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 30 гектар ер майдони жойлашади.







