Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “BYD” компанияси президенти билан учрашди

Компания Ўзбекистоннинг “яшил” транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этмоқчи.

Шавкат Мирзиёев “BYD” компанияси президенти билан учрашди

26 июнь куни Жиззах вилоятига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “BYD” компанияси президенти Ван Чуаньфуни қабул қилди.

 

Жиззахда гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонанинг муваффақиятли фаолияти катта мамнуният билан қайд этилди. Бугун заводдан биринчи электромобиль чиқди.

 

Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 160 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди, 1,2 мингта иш ўрни яратилди. Корхонада пайвандлаш, бўяш ва йиғиш жараёнларини ўз ичига олган юқори технологик ишлаб чиқариш ташкил этилган.

 

Учрашувда Президентимиз яқин истиқболда моделлар қаторини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватини йилига 500 мингтага етказиш зарурлигини таъкидлади.

 

Бутловчи ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш, маҳсулот таннархини камайтириш ҳамда автомобилларни Марказий Осиё ва МДҲ бозорларига экспорт қилиш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Компаниянинг мамлакатимизда “яшил” транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш режалари ҳам қўллаб-қувватланди. Бу қўшма инновацион тадқиқот марказини ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, электр транспорти учун техник регламент ва стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда “Blade” авлодига мансуб батареялар ва “BYD” электробусларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев “BYD” компанияси президенти билан учрашди | Zamon.uz