Тошкентда Spark Скутердаги ҳайдовчини уриб юборди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Кеча, 26 июнь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Spark ва Скутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳолат соат 18:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида содир бўлган. 1990 йилда туғилган Б.И. Спарк русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи — 2000 йилда туғилган Б.A. бошқарувидаги Скутер мототранспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Ҳодиса оқибатида Скутер ҳайдовчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







