Ўзбекистон

Ёшлар ишлари агентлигига тегишли "Malibu" йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланди

Ҳайдовчи йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиш билан бир қаторда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборишига сал қолган.

Ёшлар ишлари агентлигига тегишли "Malibu" йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 01 347 DAV давлат рақамли "Malibu" йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

 

Ҳайдовчи яна бир қўпол қоидабузарлик содир этган ҳолда, светофорнинг қизил чироғида ҳам ҳаракатланган ва пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборишига бир бахя қолган.

 

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига кўра, ҳолат бўйича қоидабузар ҳайдовчи – 1985 йилда туғилган К.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.

 

Автомашиналарнинг рақам белгилари типларига кўра, «DAV» серияли рақам белгилари давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади (мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар органларининг автомобиллари ҳамда II типдаги рақам белгилари бериладиган автомобиллар бундан мустасно).

 

Очиқ манбаларга кўра, 01 347 DAV давлат рақамли "Malibu" машинаси Ёшлар ишлари агентлигига тегишли.

 

 

У агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахановага бириктирилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.