Ўзбекистон

“Бизнесни ривожлантириш банки” бир фуқаро учун 2 та ипотека кредити олиш имконини бермоқда

Банкнинг ипотекали кредитлаш сиёсати ва бу йўналишда кўрсатилаётган хизматлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилди.

“Бизнесни ривожлантириш банки” бир фуқаро учун 2 та ипотека кредити олиш имконини бермоқда

Бугун, 28 июнь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан аҳолига ажратилаётган ипотека кредитлари ва уларнинг амалий самаралари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк Бошқаруви раҳбарияти ва банкнинг тегишли таркибий тузилмалари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

Тадбирда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг ипотекали кредитлаш сиёсати ва бу йўналишда кўрсатилаётган хизматлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилди.

 

 

 

 

Ҳозирги кунда банк томонидан аҳолининг уй-жой харид қилиш билан боғлиқ эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида бир нечта  йўналишларда ипотека кредитлари ажратилмоқда.

 

Хусусан, янги тартиб асосида бирламчи уй-жой бозорида квартира харид қилиш учун жорий йил бошидан кўплаб мижозларга хизматлар кўрсатилди.

 

Қайд этилишича, 2024 йил 1 июнь ҳолатига банк томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан жами 4 трлн. 661 млрд. сўм жалб қилинди ва бирламчи бозорда қурилган кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни сотиб олиш, уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) учун 20 816 нафар фуқароларга жами 4 трлн. 690  млрд. сўм миқдорида, 2024 йил январь-май ойлари давомида 583 нафар фуқароларга 157 млрд 100 млн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди.

 

 

Шу жумладан, жами 10 523 нафар фуқароларга ажратилган 2 трлн. 466 млрд. 500 млн. сўмлик ипотека кредитлари бўйича, 2024 йил январ-май ойлари давомида 273 нафар фуқароларга ажратилган 76 млрд. 800 млн. сўмлик ипотека кредитлари бўйича Давлат бюджетидан бошланғич бадал ва/ёки фоиз тўловлари учун субсидия маблағлари тўланмоқда.

 

Шу билан бирга, “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси”АЖ маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари ҳам ажратилмоқда.  Бу борадаги Бош битимга мувофиқ 2024 йил 1 июн ҳолатига “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ ва банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан аҳолига бирламчи, иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш ва уй-жойларни таъмирлаш учун 1 329 нафар фуқароларга 283 млрд 74 млн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.

 

Тадбирда якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ҳам ажратилаётгани маълум қилинди.

 

 

Бугунги кунга қадар, банк томонидан 1 353 нафар фуқароларга уй-жойни  қуриш, реконструкция қилиш учун жами 295 млрд. 200 млн. сўмлик кредит шартномалари доирасида 259 млрд. 100 млн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган.

 

Тадбирда журналистларга ипотекали кредитлаш йўналишида 2024 йил охиригача белгиланган режалар ва прогноз кўрсаткичлар бўйича ҳам маълумот берилди.

 

Журналистлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ва банк фаолиятининг келгусидаги устувор йўналишлари бўйича муҳим маълумотларга эга бўлдилар.

 

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

“Бизнесни ривожлантириш банки” бир фуқаро учун 2 та ипотека кредити олиш имконини бермоқда | Zamon.uz