Lifestyle

“Энди мақомни ёшларга мослаб ижро этиш керак”

Юлдуз Усмонова мақом қўшиқларни оммалаштириш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

“Энди мақомни ёшларга мослаб ижро этиш керак”

Куни кеча Жиззах вилоятининг Зомин туманида Иккинчи халқаро мақом фестивалига старт берилди. Фестивалнинг очилиш маросимида ўзбек санъатининг бир гуруҳ ижодкорлари, жумладан, Юлдуз Усмонова ҳам чиқиш қилди. Тадбирдан сўнг хонанда интервью бериб, мақомни оммалаштириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

 

“Мақом халқнинг дардидан яратилган асарлар ҳисобланади. Бугун мақомни оммалаштириш учун уни замонавий ёшларнинг дарди билан уйғунлаштириб ижро этиш керак. Севгидан, ишдан куйганлар бор, ҳақсизликка учраётганлар бор.. Балки, мақомни ўшаларнинг дарди билан боғлаб ижро этиш керакдир. Мақом ана шу дардлардан яралган қалбларга малҳам бўлиши керак.

 

Биз мусиқага илмий ёндашишимиз керак. Мақом билан биргаликда эстрадамизни ҳам ривожлантиришимиз керак. Агар шундай бўлмаса, бизга бошқа давлатларнинг эстрадаси кириб келиши мумкин.

 

Аввалги мақомлар вақти келиб яна тикланмоқда. Мен ижодим давомида Бобораҳим Машраб, Навоий ғазалларидан қўшиқлар яратяпман, халқ уларни ҳам севиб эшитяпти. Менимча, мақом қўшиқларни ижро этишда бироз йўналишни ўзгартириш kerakdir... Шунақа қилиб мақомни ёшлар орасига ҳам олиб кирамиз.

 

Аслида халқнинг дарди бу - мақом. Шунинг учун бугун санъаткорлар халқнинг дардини куйласа, у мухлиснинг юрагига етиб боради” дейди Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Юлдуз Усмонова.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.