Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллашади
Бу ҳақида Президент бошчилигидаги йиғилишда айтиб ўтилди.

Эндиликда чет тили бўйича миллий сертификат (CEFR) олишда қўлда ёзиш имконияти бўлмаганларга компьютерда имтиҳон топшириш шароити яратилади.
Ёшлар халқаро олимпиадаларни назарий қисмида ҳар доим юқори натижаларга эришади. Лекин, лаборатория машқларини бажаришда амалий кўникмалар кам бўлгани учун пастроқ балл оляпти.
Энди Президент мактаблари агентлиги қошида “Олимпиадаларга тайёрлаш маркази” очилиб, махсус лабораториялар билан жиҳозланади. Халқаро олимпиадада қатнашувчи терма жамоа режа асосида ушбу марказда тайёргарлик кўради.







